Линклар

Расмуссен Исломни буюк дин деб билади


НАТОнинг янги бош котиби Андерс Фог Расмуссен “инсонларнинг диний эътиқодига чуқур ҳурмат билан қараши” ва Исломни “дунёнинг энг буюк динларидан бири” деб ҳисоблашини баён қилди.

Фог Расмуссен бу сўзларни НАТО раҳбари сифатида альянснинг ягона мусулмон давлати бўлмиш Туркияга қилаётгани биринчи сафари давомида айтди.

Фог Расмуссен Туркия унинг номзодига нисбатан ўз эътирозларини қайтариб олгандан кейин НАТО раҳбарлигига тайинланди.

Туркия раҳбарияти 2005 йилда Дания матбуотида Муҳаммад алайҳиссаломни ҳажв қилувчи суратлар чоп этилишини ҳимоя қилгани учун Андерс Фог Расмуссеннинг НАТО бош котиби этиб тайинланишига мутлақо қарши чиққан эди.
XS
SM
MD
LG