Линклар

АҚШда 18 йил аввал ўғирланган қиз топилди


Калифорния полицияси қизнинг ўғирланиши ва бошқа жиноятларда гумон қилинаётган киши ва унинг хотинини ҳибсга олди.

Расмийларга кўра, ҳозир 29 ёшда бўлган аёл Сан Франциско Бэй шаҳар полиция маҳкамасига кириб келган ва ўзини “Жэйси Ли Дугар” деб таништирган.

Жэйси 1991 йилда ўзи туғилиб ўсган Саус Дэйк Таҳоу шаҳарчасида ўғирлаб кетилган.

Полиция уни ўғирлаб кетганликда гумон қилинаётганлардан бири – 58 яшар эркак Жэйсидан иккита фарзандлик бўлганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG