Линклар

Ҳолбрук Карзайни танқид қилди


АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашди

Айрим ахборот агентликларининг расмийларга таяниб хабар қилишича, Кобулдаги учрашув кескин вазиятда ўтказилган.

Маълум бўлишича, Ҳолбрук 20 август кунги президент сайлови давомида қайд этилгани айтилаётган қонунбузарчиликлар ва овозларнинг сохталаштирилиши юзасидан жиддий ташвиш билдирган. Бундан ташқари Ҳолбрук расмий натижалар эълон қилинмасдан аввал ўз ғалабасини билдиргани учун президентликка номзодларни, жумладан, Ҳамид Карзайни танқид қилган.

Ҳолбрук, шунингдек, Карзай билан учрашувда сайловнинг иккинчи босқичини ўтказиш эҳтимолини ҳам муҳокама қилган.

Афғонистон мустақил сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Ҳамид Карзай ўз рақибларидан олдинда бормоқда.
Сайлов якуний натижаларининг сентябр ойи ўрталарида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG