Линклар

АҚШ Ироқда талофот кўрмоқда


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик икки аскар нобуд бўлганини эълон қилди.

Ироқда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошланган 2003 йилдан буён мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликларда 4330 дан зиёд Америка ҳарбийси нобуд бўлди.

Вашингтон ва Бағдод ўртасида эришилган келишувга мувофиқ жорий йилнинг июн ойи якунида АҚШ ҳарбийлари Ироқ шаҳарларини тарк этди. 2011 йил якунига қадар эса АҚШ ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиш режаланган.
XS
SM
MD
LG