Линклар

Корейс оилалари бирлашадиган бўлди


Пхеньян ва Сеул 1950-1953 йилги уруш оқибатида бўлиниб кетган оилаларни бирлаштириш дастурини қайта бошлашга келишиб олди.

Халқаро Қизил хоч ташкилоти расмийларига кўра, оилаларни бирлаштириш жараёни 26 сентябр куни бошланиб, олти кун давом этади. Ушбу жараёнда қарийб 200 га яқин оила вакиллари иштирок этади.

Ҳар иккала давлат фуқаролари ўртасидаги алоқалар бундан икки йил муқаддам Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида юзага чиққан кескинлик туфайли тўхтатиб қўйилган эди.

Жорий йилнинг май ойи давомида Пхеньян ўзининг ерости ядровий қуроли ва бир қанча ракетасини синовдан ўтказди.
XS
SM
MD
LG