Линклар

logo-print

Lufthansa яна Тошкентга учади


Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси келаси йилнинг март ойидан бошлаб Мюнхен-Тошкент-Мюнхен йўналишида мунтазам рейсларни очиш ниятида.

Lufthansa авиакомпанияси баёнотида айтилишича, бу парвозлар 2010 йилнинг 28 март кунидан бошлаб ҳафтасига уч маротаба Boeing 737-800 русумдаги самолётларда амалга оширилади.

-Ушбу янги йўналиш билан биз Мюнхен ва Марказий Осиё ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатамиз. Парвоз давомида йўловчиларимизга барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиламиз, деди авиакомпания вакили Томас Клюр.

Lufthansa авиакомпанияси 1993 йилдан 2001 йилга қадар Франкфурт -Тошкент йўналишидаги парвозларни амалга оширган эди.
XS
SM
MD
LG