Линклар

Ироқ шиалари ал-Ҳаким билан видолашмоқда


Ироқликлар мамлакатдаги энг нуфузли шиа гуруҳларидан бири Ироқ Олий исломий кенгаши етакчиси Абдулазиз ал-Ҳаким билан видолашмоқда.

Абдулазиз ал-Ҳаким узоқ бетобликдан сўнг 26 август куни Теҳронда 59 ёшида вафот этди.

Ал-Ҳаким майити бугун Теҳрондан Бағдодга келтирилди. Бағдод аэропортида ўтказилган махсус тадбирда Ироқ президенти Жалол Талабоний, Бош вазир Нурий ал-Маликий, ҳукумат расмийлари ҳамда АҚШ ва Буюк Британиянинг Бағдоддаги элчилари иштирок этдилар.

Бош вазир Нурий ал-Маликий ал-Ҳакимнинг Ироқни қайта тиклаш ишларига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади:

- Диктаторлик қулагандан сўнг, сиз янги Ироқда давлат идораларини қайта тиклаш ва сиёсий жараёнларни жадаллаштириш масъулиятини ўз зиммасига олганлар сафида бўлдингиз, деди видолашув маросимида чиқиш қилган Нурий ал-Маликий.

Ал-Ҳаким ўзи таваллуд топган шиалар зиëратгоҳи бўлмиш Нажаф шаҳрида дафн этилади.
XS
SM
MD
LG