Линклар

Эркин микрофон

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Тингловчи ва муштарийлардан 28 август куни Озодликка келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди.

Шўртангаздан ойлик ололмаган шўрлик

Илк суҳбатдошимиз Қашқадарëдан. Номи дунëни тутган корхона ойлигимизни бермаяпти¸ дейди суҳбатдош.

- Ëшим 40 да. “Шўртаннефтгаз” да ишлайман. Ойлигимизни ўз вақтида ололмаяпмиз. Газ¸ свет бўйича жуда қийинчиликлар бўлаяпти. Газ ўзига ярашада. Қишда газ умуман бўлмайди. Ҳозир озгина бор¸ қишда умуман бўлмайди. Уйимда отоплениеларим ëнмайди. Котëлларим ëрилиб кетган. Светлар ҳам шундай. Светни қишда ўчириб ташлайди. Умуман ëнмайди. Бу йил қишда икки ой умуман свет бўлмади.

Озодлик: Ойликни вақтида бермаслигининг сабаби нима? Пластик карточкага ўтказаяптими?

- Пластик карточкага ҳам ўз вақтида ўтказмайди. Ойликни вақтида ололмаймизда. Бизларга ҳали июн ойининг ойлигини бергани йўқ. Мана бизларга яқин жойда химзавод бор. У ҳам “Шўртангаз”га қарайди. У ëқда ишлайдиганлар август ойи учун аванс олибди. Бизлар ҳали олганимиз йўқ.

Озодлик: Раҳбарият нима деяпти?

- Раҳбарият нима дейди. Мен бир-икки марта бош бухгалтерга ва бошқаларига кирган эдим. “Нима қилайлик? Юқорига чиқайликми? Юқорига чиқсангиз¸ ишдан кетиб қоласиз” деб айтишди¸ дейди “Шўртангаз” ишчиси.

Суҳбатдошимиз ўзи газ идорасида ишлаб газдан ëлчимаганидан нолиди.


"Ўзбекистоннинг келажаги буюк ва унинг президенти ўзига муносиб"

Айни вилоятнинг Косон туманида яшовчи Ўнгқул бобонинг ëши анча жойга бориб қолган. Ўнгқул бобо назарида Ўзбекистон фаровонлик тимсоли.

- Исмим Ҳайдаров Ўнгқул бобо бўлади. Ўзбекистоннинг келажаги қандай бўлади¸ деган нарса мени қизиқтиради. Шу масалада мен билганларимни айтай.

Биз Қашқадарë вилояти¸ Косон тумани¸ Арабхона маҳалласида яшаймиз. Мен шу ерда туғилганман. Шу қишлоқда аҳвол унча яхши эмас эди. Кейинги вақтларга келиб¸ маҳалламизда кам деганда 100 дан ортиқ икки қаватли иморатлар қурилди. Қанча пулдор одамлар бор. Машиналар кўчаларга сиғмайди. Келажагимизни мен шундан белгилайман. Шунинг учун айтаман: келажагимиз албатта яхши бўлади.

Мана мустақиллигимизнинг 18 йиллигини байрам қилиш арафасида турибмиз. Муносиб байрам бўлаяпти, деб ишонаман мен. Шунинг учун Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовни ҳам табриклайман. Ўзбекистон президенти ҳамма президентларга нисбатан биз учун яхши президент. Ўзбекистон президенти ўзбек халқи учун бошқа президентларга қараганда энг муносиб¸ энг манфаатли президент деб тан оламан.

Анави етишмайди¸ мана бу етишмайди¸ дейишади. Иш қилмайдиган одамларга ҳар доим ҳамма нарса етишмайди. Иш қилмасдан кўп кераксиз гапларни айтишади. Мен эшитиб ўтираман ҳаммасини.

Мана битта масала. Қўшхотинлиликни гапирдингизлар. Ким пул топса¸ қўшхотин олади¸ ким пулдор бўлса¸ қўшхотин олади. Аслида эскидан ривоят бор. Эскидан майда-майда момоларимиз “Ҳа¸ эркак кишининг иштони иккита бўлса¸ қўшхотин оладида” дер эди. Унинг маъноси пул топишда. Пули бўлса¸ хотин оладида. Пули бўлмаса¸ хотин олмас эди. Чиройли гапдан чиройлилик пайдо бўлади¸ инсофдан инсоф пайдо бўлади¸ малҳамдан малҳам¸ заҳардан заҳар пайдо бўлади. Ëмон гап айтишни мен ëмон кўраман¸ дейди Ҳайдаров Ўнгқул бобо.


Сирдарëда ҳавонинг авзои бузуқ

Навбатдаги тингловчимиз Сирдарëдан.

- Сирдарëданман ака. Сирдарëнинг аҳволи чатоқ.

Озодлик: Нимаси чатоқ?

- Ëмғир ëғадиган бўлиб турибдида¸ дейди суҳбатдошимиз.

Суҳбатдошимиз ëмғир ëғса нега ëмон бўлишини айтмасдан гўшакни илиб қўйди.

Ëмғир ëғса яхшику ахир¸ деган умидли нуқтада мулоқотимизни якунлашдан олдин Олтиариқда ëмғир ëққани боис узумзорлар зарар кўрганини айтиб ўтсак.

***********

Азиз муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG