Линклар

Аҳмадийнажод мухолифатчиларни жазоламоқчи


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод 12 июн кунги сайлов натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган намойишлар учун мухолифат етакчиларини жазолаш чақириғи билан чиқди.

Бугун Теҳронда жума намози олдидан қилган чиқишида Аҳмадийнажод нафақат маҳкамага тортилган намойишчилар, балки намойиш ташкилотчилари ҳам жазоланиши лозим, деган фикрни билдирди.

-Сайловдан сўнг ўтказилган намойиш ташкилотчилари ва етакчилар биринчилардан бўлиб, жазоланиши керак, дея қўшимча қилди Эрон президенти.

Президент сайловида мағлуб деб топилган ислоҳотчи номзодлар Мир Ҳусайн Мусавий ва Мeҳди Каррубий 12 июн кунги сайловда жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганини таъкидлаб келмоқда.

Собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий ҳам мухолифат етакчиларини қувватлашини маълум қилган.

Айни пайтда Эронда июн ойидаги намойишлар чоғида қўлга олинган 140дан ортиқ фуқаро устидан маҳкама жараёнлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG