Линклар

logo-print

Расмуссен Туркияни ҳамкорликка чақирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Туркия ҳукуматини НАТОнинг ЕИ билан алоқаларини яхшилашга қаршилик қилмасликка чақирди.

Бу ҳақда Расмуссен Анқарада Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Давлатўғли билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг маълум қилди.

Туркия томони Қибрис масаласида Греция билан давом этиб келаётган тортишув туфайли НАТОнинг ЕИ билан алоқаларини яхшилашга тўсқинлик қилиб келмоқда.

Расмуссен фикрича, Туркиянинг бу каби ҳатти-ҳаракатлари НАТОнинг Афғонистондаги уринишларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
XS
SM
MD
LG