Линклар

logo-print

Туркия Бағдод ва Дамашқни муросага келтирмоқчи


Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Давлатўғли Бағдод ва Дамашқни муросага келтириш мақсадида душанба куни Ироқ ва Сурияга сафар қилади.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Аҳмад Давлатўғли Сурияда президент Башар ал-Ассад ва ташқи ишлар вазири Волид Муаллим ҳамда Ироқда бош вазир Нурий ал-Маликий ва ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий билан сўзлашувлар олиб боради.

Яқинда Бағдодда содир этилган кучли портлашлар ортидан Ироқ ҳукумати Сурияни мазкур қўпорувчилик амалиётлари ортида турган шахсларни ҳимоя қилганликда айблади. Шунингдек, ўтган ҳафта Ироқ Дамашқдаги элчисини чақириб олди, бунга жавобан Сурия ҳам Бағдоддаги элчисини Дамашққа чақириб олди.
XS
SM
MD
LG