Линклар

Ироқда яна портлашлар содир этилди


Ироқ шимолида содир этилган иккита портлашда камида 15 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, худкуш шахс ўз машинасини Ширқат шаҳрида маҳаллий полиция назорат пункти олдида портлатиб юборган.

Шу куннинг ўзида Синжар шаҳрида Язидий диний-этник гуруҳи вакиллари нишонга олинган. Оқибатда олти киши тан жароҳати олган.

Бугунги портлашлар учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG