Линклар

logo-print

БАА Шимолий Корея қуролини мусодара қилди


БМТдаги дипломатларнинг билдиришича, бундан бир нечта ҳафта муқаддам Бирлашган Араб амирликлари Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган қуролларни Эронга олиб кетаётган юк кемасини қўлга олган.

Маълум бўлишича, қўлга олинган қуроллар орасида ракеталар ва портловчи мосламалар бўлган.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган расмийларга кўра, Амирликлар расмийлари қўлга олинган кема ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгашининг махсус қўмитасига маълумот етказган.

Айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашининг мазкур ҳодиса юзасидан текширув ишлари бошлаб юборгани ва изоҳ беришни сўраб, Эрон ва Шимолий Кореяга мурожаат қилгани хабар қилинмоқда.

Дипломатларнинг таъкидича, ушбу воқеа билан Теҳрон ва Пхеньян Шимолий Корея қуроллари экспортини таъқиқловчи Хавфсизлик кенгашининг 1874-рақамли резолюциясини қўпол равишда бузган.
XS
SM
MD
LG