Линклар

Теҳрон ҳисоботдан мамнун


Эрон расмийсига кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳрон ядровий дастурининг тинчлик мақсадларга йўналтирилгани расман тасдиқлаган.

Бундан ташқари, Эрон расмийси ўз давлати ядровий дастур масаласида ҳеч қандай сиёсий босимга ён бермаслигини маълум қилди.

Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Али Асқар Султонийнинг ФОРС агентлигига билдиришича, халқаро агентлик томонидан жума куни эълон қилинган ҳисоботда Эроннинг ушбу агентлик билан ҳамкорликни давом эттираётгани қайд этилган.

"Эрон уранни тўйинтириш ишларини сусайтирган, бироқ ушбу жараён учун керак бўлган центрифугаларни реакторга ўрнатиш ишларини давом эттирмоқда", дейилади Атом энергияси халқаро агентлигининг жума кунги ҳисоботида.

Айни пайтда расмий Вашингтон ҳам Атом энергияси халқаро агентлиги ҳисоботи Эроннинг агентлик билан тўлақонли ҳамкорлик қилмаётгани ҳамда уранни тўйинтириш ишларини ҳануз давом эттираётганини намойиш этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG