Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи тез тарқалмоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Маргарет Чан чўчқа гриппи бошқа вирусларга қараганда 4 баробар тезроқ тарқалаётгани ва ушбу вирус қурбонларининг 40 фоизини соғлом бўлган ёшлар ташкил этишини маълум қилди.

Le Monde нашрига интервью берган Маргарет Чан сўзларига кўра, Мексикадан тарқала бошлаган ушбу ўта хавфли вирус ҳозирги кунда ақл бовар қилмайдиган тезликда тарқалишда давом этмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Маргарет Чаннинг айтишича, вирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёни бир неча ойларга чўзилиши мумкин.

Чўчқа гриппи илк бор аниқланган жорий йил апрел ойидан буён ушбу вирусдан жаҳон бўйлаб 2180 дан зиёд киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG