Линклар

Ҳамид Карзай пешқадамлик қилмоқда


Афғонистонда 20 август куни ўтказилган президентлик сайловининг навбатдаги натижалари эълон қилинди.

Мустақил сайлов комиссияси расмийларининг билдиришича, бугунги кунгача овозларнинг 35 фоизи санаб бўлинган. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, Ҳамид Карзай 46,2 фоиз овоз билан президентлик учун пойгада пешқадамлик қилмоқда.

Ҳамид Карзайнинг асосий рақиби бўлган Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса 31,4 фоиз овоз тўплаган.

Агар номзодлардан бирортаси 50 фоиздан кўпроқ овоз ололмаса, энг юқори натижага эришган икки номзод иккинчи босқичда беллашиши керак бўлади.

Сайлов якуний натижаларининг келаси уч-тўрт ҳафта ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG