Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:54

Афғонистон: сайлов юзасидан шикоят кўпаймоқда


Афғонистонда сайловлардаги қонунбузарликларни текшириш бўйича махсус комиссия 20 август куни ўтказилган президент сайлови натижаларига салбий таъсир этиши мумкин бўлган 550дан зиёд шикоят аризаси олганини эълон қилди.

Комиссия матбуот вакилининг айтишича, сайловдаги қонунбузарликлар юзасидан комиссияга икки мингдан зиёд шикоят аризаси тушган. Улардан 567таси президентлик сайлови натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу кунгача сайловда берилган овозларнинг 35 фоизи санаб бўлингани эълон қилинган.

Дастлабки натижаларга кўра, Ҳамид Карзай 46 фоиз, унинг асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса 31 фоиз овоз тўплаган.
Сайловнинг расмий натижалари келаси икки-уч ҳафта ичида эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG