Линклар

logo-print

Покистонда полиция ходимлари портлатилди


Покистон расмийларига кўра, Сват водийсида худкуш шахс томонидан содир этилган ҳужумда 14 киши нобуд бўлган.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш шахс Минғора шаҳридаги полиция полигонига кириб, ўзини полиция ходимлари олдида портлатиб юборган. Оқибатда 14 киши нобуд бўлган, ўнлаб киши тан жароҳати олган. Ушбу ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Покистон қўшинлари бундан уч ой муқаддам Сват водийсида олиб борилган кенг кўламли ҳарбий амалиётлардан сўнг Толибоннинг мингдан зиёд жангариси ўлдирилганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG