Линклар

Японияда парламент сайлови ўтказилди


Дастлабки натижаларга кўра, Демократлар партияси 480 ўринли парламентдаги 300 ўринни қўлга киритмоқда. Мухолифатдаги демократларнинг ғалабаси консерваторларнинг Либерал демократик партиясининг қарийб 50 йиллик ҳукмронлигига якун ясайди.

Япониялик сайловчилар мамлакат иқтисодининг таназзулга юз тутиши, жумладан, ишсизлар сонининг кескин ортгани учун айнан Бош вазир Таро Асо етакчилигидаги Либерал демократик партиясини айбладилар.

Демократлар ғалабаси расман тасдиқланса, партия етакчиси Юкио Хатояма Бош вазир лавозимини эгаллаши мумкин.
XS
SM
MD
LG