Линклар

Эрон парламенти ҳукумат таркибини муҳокама қилади


Эрон парламенти президент Маҳмуд Аҳмадийнажод томонидан тақдим қилинган янги ҳукумат таркиби муҳокамасини бошлади.

Муҳокамалар бошида чиқиш қилган президент Аҳмадийнажод янги ҳукумат миллий қадриятлар ва қонун устиворлигини таъминлашга содиқ қолиши ҳамда Ғарб босимини бартараф этишда қатъий бўлишини маълум қилди.

Янги ҳукумат таркиби 21 кишидан иборат. Унга Ислом республикаси тарихида илк бор уч аёл ҳам киритилган.

Парламентда консерваторлар кўпчиликни ташкил этишига қарамай, айрим депутатлар янги ҳукумат таркибига киритилган бир нечта номзодларга қарши овоз беришлари мумкинлиги тўғрисида маълум қилганлар.

Депутатларга кўра, бу номзодлар вазирликни бошқариш учун етарлича малакага эга эмаслар.
XS
SM
MD
LG