Линклар

Каримов АҚШ элчисини қабул қилди


29 август куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқ саройда АҚШнинг мамлакатдаги элчиси Ричард Норландни қабул қилди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, Ислом Каримов мазкур учрашув АҚШ-Ўзбекистон муносабатларига доир ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга икки ва кўп томонлама ҳамкорликка оид масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият эканини таъкидлаган.

Ричард Норланд, ўз навбатида, самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдириб, АҚШ маъмурияти Тошкент билан ҳамкорликни икки томон учун манфаатли бўлган турли соҳаларда ривожлантириш тарафдори эканини айтган.

"Учрашув чоғида Вашингтон-Тошкент муносабатларига доир ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди", дейилади ЎзА хабарида.

XS
SM
MD
LG