Линклар

logo-print

Пактикада жангарилар ўлдирилди


Афғонистон ва халқаро кучлар мамлакат шарқида Жалолиддин Ҳаққонийга содиқ бўлган жангариларга тегишли катта бункерни йўқ қилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги ва НАТО қўмондонлигининг биргаликда эълон қилган баёнотида айтилишича, мазкур амалиёт чоғида ўнлаб жангари ўлдирилган, бир қанча қурол-аслаҳа мусодара қилинган.

Маълум бўлишича, жангариларга қарши амалиёт жума куни Пактика вилоятининг тоғли ҳудудида амалга оширилган.

Собиқ дала қўмондони Жалолиддин Ҳақонний 1980 йилларда совет қўшинларига қарши курашган ва кейинчалик ўз сафдошлари билан Толибон ҳаракатига қўшилган.
XS
SM
MD
LG