Линклар

Эдвард Кеннеди ўз акалари ёнига қўйилди


АҚШдаги Кеннеди сулоласининг кенжа вакили Сенатор Эдвард Кеннеди шанба куни Вашингтон яқинидаги Арлингтон миллий қабристонига дафн қилинди.

77 яшар Эдвард Кеннеди узоқ вақт давом этган бетобликдан сўнг сешанба куни вафот этган эди.

Эдвард Кеннеди жасади Арлингтон қабристонида 1968 йилда суиқасд қурбони бўлган акаси сенатор Роберт Кеннеди ва 1963 йилда отиб кетилган акаси президент Жон Кеннеди қабрлари ёнига дафн этилди.

Сешанба куни Кеннеди ўлимига биринчилардан бўлиб муносабат билдирган АҚШ президенти Барак Обама Эдвард Кеннеди ўлими билан АҚШ ўзининг буюк етакчиларидан бирини йўқотганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG