Линклар

logo-print

НАТО юклари портлатилди


Покистон ғарбидаги Чаман шаҳри яқинида содир этилган портлаш оқибатида Афғонистондаги НАТО кучларига олиб кетилаётган бир неча машинадаги юк ёниб кул бўлди.

Маҳаллий полиция бошлиғи Сардор Ҳасан Мусахелнинг “Франс пресс” ахборот агентлигига айтишича, НАТО кучларига ёнилғи олиб кетаётган машинанинг тагига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида ўндан ортиқ машинадаги юклар ёниб кетган.

Полиция бошлиғи Чаманда уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG