Линклар

Покистонда жангарилар ўлдирилди


Покистон армияси вертолётлари Сват туманида жангарилар яширинган жойларга ҳужум қилгани оқибатида 30 жангари ўлдирилди.

Покистон ҳарбийлари эълон қилган баёнотга кўра, шанба куни кечқурун бошланган ҳужум якшанба куни қуруқлик қўшинлари иштирокида давом этган.

Амалиёт давомида бир ҳарбий ҳалок бўлган. Айни пайтда Сват водийсида якшанба куни амалга оширилган худкуш ҳужум оқибатида полициянинг 16 нафар курсанти ҳалок бўлди.

Сват полицияси бошлиғи Қози Ғулом Фаруқ ҳужум учун Толибларни айблади.
XS
SM
MD
LG