Линклар

logo-print

Доғистонда хорижлик жангари ўлдирилди


Россия Хавфсизлик хизмати Доғистонда Ал-Қоида ҳаракатининг хорижлик агенти ўлдирилгани тўғрисида эълон қилди.

Расмийларнинг билдиришича, ўлдирилган шахс Жазоир фуқароси бўлиб, жангарилар орасида “Доктор Муҳаммад” лақаби билан танилган.

Чеченистон чегарасига яқин ҳудудда шанба куни ўтказилган амалиётда яна бир жангари ўлдирилган.

Россия ҳукумати сўнгги пайтда Шимолий Кавказда авж олган зўравонликлар учун хориждаги исломий ташкилотларни айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG