Линклар

logo-print

Таро Асо партия етакчилигидан воз кечмоқда


Японияда ҳукмрон Либерал демократлар партияси парламентга ўтказилган сайловда мағлуб бўлгандан сўнг, Бош вазир Таро Асо партия етакчилигидан воз кечишини эълон қилди.

-Либерал демократик партиясининг, жумладан, айрим партиядошларимнинг парламентда ўз ўринларини йўқотгани ачинарли ҳолатдир. Партия етакчиси сифатида бу менга оғир ботмоқда ва Либерал демократлар партияси етакчилигидан воз кечиш ниятидаман,-деди Таро Асо.

Якшанба куни ўтказилган парламент сайловида мухолифатдаги Демократлар партияси яхши натижага эришди. Сайлов расмий натижалари эълон қилинмаган бўлса-да, мустақил ҳисоб-китобларга кўра, демократлар 480 ўринли парламентдаги 308 ўринни қўлга киритган.

Парламент сайловида ғолиб деб топилса, Демократлар етакчиси Юкио Хатояма Бош вазир этиб тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG