Линклар

logo-print

Афғонистонда вазият ўзгармаган


НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони мамлакатдаги вазиятни жиддий дея баҳолаб, жангариларга қарши кураш стратегияси қайта кўриб чиқилган тақдирдагина муваффақиятга эришиш мумкинлигини маълум қилди.

Бу ҳақда генерал Стенли МакКристал АҚШ ва НАТО қўмондонлари билан учрашув чоғида билдирди. Мазкур учрашувда АҚШ генерали Афғонистонда жорий этила бошланган янги стратегияга баҳо берди.

МакКристал ҳозирги кунда Афғонистондаги юз минг кишилик ҳарбий контингентга етакчилик қилмоқда. Улардан қарийб 63 минги АҚШ ҳарбийларидир.

XS
SM
MD
LG