Линклар

Туркия Бағдод ва Дамашқни яраштириш ниятида


Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Давлатўғли Бағдод ва Дамашқни муросага келтириш мақсадида Ироқ ва Сурияга сафар қилмоқда.

Ироқ ҳукумати Сурияни яқинда Бағдодда содир этилган кучли портлашлар ортида турган шахсларни ҳимоя қилганликда айблади. Ушбу айбловдан сўнг ҳар иккала давлат ўз дипломатларини чақириб олган.

Ахборот агентликларининг хабар қилишича, Аҳмад Давлатўғли Ироқ ва Сурия Ташқи ишлар вазирларига Туркияда музокаралар ўтказишни таклиф қилади.
XS
SM
MD
LG