Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:09

Ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқдан чиқарилди


Ўзбекистонлик Оязимхон Хидирова фермерлар ҳуқуқини ҳимоя қилган.
Ўзбекистонлик Оязимхон Хидирова фермерлар ҳуқуқини ҳимоя қилган.

Жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси,Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Арнасой туман бўлими раҳбари ва фермер Оязимхон Хидирова қамоқдан озод қилинди.

Оязимхон Хидирова 30 август куни амнистия асосида суд залидан озод қилинди.

Хидирова 28 июл куни ҳибсга олиниб, унга нисбатан 13 та айблов шу жумладан безорилик, фирбгарлик ва солиқ тўлашдан бош тортиш айбловлари илгари сурилган эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Хидированинг маҳаллий бошқарув органларида авж олган коррупцияни фош этишга қилган уринишлари сабабли таъқиб этилганидан ҳавотир билдириб келаётган эди.

35 ёшли Оязимхон Хидирова Ўзбекистон Мустақиллигининг 18 йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистияга асосан озод этилган биринчи ҳуқуқ фаоли бўлди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар жиззахлик фермер ва ҳуқуқ ҳимоячиси Оязимхон Хидированинг ҳибсда сақланаётганидан ташвиш билдирган эдилар.

“Ўзбекистон маъмурлари Инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятининг Арнасой туман бўлими раиси Оязимхон Хидировага қарши ҳар қандай жиноий айбловларни зудлик билан тўхтатиши ва уни судлов бошлангунига қадар ҳибсдан озод қилиши керак”, деб ёзган эди Ҳюман Райтс Вотч халқаро ташкилоти ўзининг 18 август куни эълон қилган баёнотида.
XS
SM
MD
LG