Линклар

Башар ал-Ассад Бағдод айбловларини танқид қилди


Сурия президенти Башар ал-Ассад расмий Дамашқни яқинда Бағдодда содир этилган портлашларга алоқадорликда айблаган Ироқ айбловларини “аҳлоқсиз”, дея таърифлади.

- Бир миллиондан зиёд ироқликларга бошпана берган Сурия ироқликларни ўлдирганликда айбланса бу “аҳлоқсиз” айбловдир. Сурия бир неча ўн йилликлар давомида терроризмга қарши кураш олиб бораётган ва шу вақтнинг ўзида минтақа ичкариси ва ташқарисида баъзи мамлакатларнинг террорчиликни қўллаб келгани аниқ бўлган бир пайтда Сурияни терроризмни қувватлашда айблаш бу сиёсий мантиққа тўғри келмайдиган сиёсий айбловдир. Ҳеч қандай исбот далилларсиз Сурияни терроризмда айблаш бу ҳеч қандай қонуний мантиққа тўғри келмайди,-деди Башар ал-Асад.

Бугун Башар ал-Ассад Бағдод ва Дамашқни муросага келтириш мақсадида Сурияга сафар қилган Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Давлатўғли билан учрашди.

Ироқ ҳукумати Сурияни яқинда Бағдодда содир этилган кучли портлашлар ортида турган шахсларни ҳимоя қилганликда айблади. Ушбу айбловдан сўнг ҳар иккала давлат ўз дипломатларини чақириб олган.
XS
SM
MD
LG