Линклар

Ўзбекистонлик героинфуруш қамалди


Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Тюмен шаҳрида узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, 48 яшар Светлана Винцева Тошкентдан Тюмен шаҳрига учиб кетишидан олдин 82 та капсулага солинган 536 грамм героинни ютиб ошқозонига жойлаган. Аммо Тюмен аэропортида у ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинган.

Героин капсулалари врачлар ёрдамида Винцеванинг ошқозонидан олинган.

31 август куни Тюмен шаҳар Калининский туман суди Светлана Винцевани 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ўзбекистон фуқароси жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.
XS
SM
MD
LG