Линклар

Анқара ва Ереван дипломатик алоқа ўрнатмоқчи


Туркия ва Арманистон икки томонлама дипломатик алоқалар ўрнатишга қарор қилди. Буни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Бурақ Ўзугергин маълум қилди.

Арманистон Туркияни Биринчи жаҳон уруши даврида бир ярим миллонга яқин арманни қатлиом қилганликда айблайди, Туркия эса бу айбловни рад этиб келади.

1991 йилда Туркия Арманистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганига қарамай, шу пайтгача икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилмаган.

Қорабоғ урушига норозилик тариқасида Туркия 1993 йилда Арманистон билан чегарани ёпиб қўйган эди.

31 август куни Туркия ва Арманистон Ташқи ишлар вазирликлари дипломатик алоқалар ўрнатиш борасидаги сиёсий маслаҳатлашув Швейцария воситачилигида ўтказилишини ва бу жараён олти ҳафтагача давом этиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG