Линклар

Саркози эронликларга муносиброқ етакчи тилайди


Теҳроннинг ядровий дастурига қарши санкцияларни кучайтириш масаласини муҳокама қилиш учун Франция президенти Николя Саркози Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Сўзлашувдан сўнг Саркози Эрон халқи мамлакатнинг ҳозирги раҳбариятидан яхшироқ раҳбарларга лойиқ эканини айтди.

Франция раҳбари, агар Эрон ўзининг ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилмаса, Франция ва Германия Эронга қарши санкцияларни кучайтириш тарафдори бўлишини айтди.

2 сентябр куни дунёнинг олтита етакчи давлати вакиллари Эроннинг ядровий дастури масаласини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG