Линклар

logo-print

Калифорнияда ёнғин авж олаяпти


Калифорния штатининг Лос Анжелес шаҳри яқинида 32 километр ҳудуддаги ёнғин 12 минг уйга таҳдид солмоқда.

Якшанба куни ёнғинга қарши курашаётган икки нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди.

Қурғоқчилик ҳамда иссиқ ҳарорат вазиятни мураккаблаштираяпти. Душанба куни ёнғин 100 йиллик Mount Wilson астрономия обсерваториясига таҳдид солди.

Калифорния губернатори Арнолд Шварцене́ггер аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берди ва вазият “назоратдан чиққан”ини билдирди.
XS
SM
MD
LG