Линклар

Полшада уруш қурбонлари хотирланмокда


Бугун Полшада 2- жаҳон уруши бошланганининг 70 йиллиги хотирланмоқда.

Дастлабки хотира маросимларидан бири бугун эрта тонгда Гданск шаҳри яқинида ўтказилди. Бундан роппа-росса 70 йил муқаддам немис қўшинлари эрта тонгда Гданск шаҳри яқинидаги ҳарбий постларни ўққа тутган эди. Хотира тадбирида иштирок этган Полша ҳукумати расмийлари, жумладан, Бош вазир Доналд Туск 2- жаҳон урушида қурбон бўлган аскарлар руҳига ҳурмат бажо келтирди:

- Бугун биз бу ерга мазкур урушни бошлаганлар ва жаллодликни амалга оширганлар баробарида ушбу агрессия қурбони бўлганларни ҳам хотирлаш мақсадида тўпландик, деди Полша Бош вазири.

Бугун Полшанинг бошқа шаҳарларида ҳам хотира тадбирлари ўтказилади. Ушбу маросимларда йигирмадан зиёд давлат раҳбарлари, жумладан, Германия канцлери Ангела Меркел ва Россия бош вазири Владимир Путин ҳам иштирок этадилар.
XS
SM
MD
LG