Линклар

Бакиев бошқарув тизимини ислоҳ қилмоқчи


Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев 1 сентябр куни мамлакат бошқарув системаси тубдан ислоҳ қилиниши тўғрисида баёнот берди.

Бакиевга кўра, бошқарув тизими ислоҳоти президент ҳокимияти, ҳукумат структураси, суд ва ҳуқуқ-тартибот тузилмаларини ҳамда ҳарбий соҳани қамраб олади.

- Бу йўналишда Ғарб қолипларини ва бизга ёт бўлган намуналарни кўр-кўрона кўчиришдан фойда йўқ. Мен ўз меросимизга, имкониятларимизга ва келажакни қандай тасаввур қилишимизга қараб олға қадам ташлашимиз керак, деган ишончдаман, деди Бакиев.

Қурмонбек Бакиевнинг айтишича, президент маъмурияти тугатилади. Маъмурият ваколатлари ҳукуматга ўтказиб берилади. Президент маъмурияти ўрнига эса сиёсатчилар, иқтисодчилар, ишбилармонлар, мухолифат ва жамоатчилик вакилларидан иборат Олий Қурултой ва Президент Кенгаши ташкил этилади.

Бакиевнинг айтишича, ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад икки-уч йил ичида иқтисодий самарага эришишдир.
XS
SM
MD
LG