Линклар

Ўзбек элчиси Россия расмийлари билан учрашди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида айтилишича, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Денисов Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳомжон Неъматовни қабул қилган.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатлари, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва КХШТ доирасидаги ўзаро алоқалар ривожи муҳокама қилинган.

Сўзлашув якунида Денисов Илҳомжон Неъматовни Ўзбекистон республикаси мустақиллик куни ва Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги билан табриклаган.

- Расмийлар учрашуви дўстона руҳда ўтказилди, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида.
XS
SM
MD
LG