Линклар

Теҳрон музокараларга қайтмоқчи


Эрон ядровий дастури борасидаги музокарачилар гуруҳи раҳбари Сайид Жалилий Теҳрон бу масалада қудратли давлатлар билан музокараларни қайта бошлашга тайёр эканини маълум қилди.

“Ал-Алам” телевидениеси Сайид Жалилийнинг "Теҳрон ядровий дастур масаласида ўтказилажак сўзлашувларга асос бўла оладиган янги таклифларни ишлаб чиқди", деган сўзларидан иқтибос келтирди.

АҚШ президенти Барак Обама Эронга ўз ядровий дастури борасида музокаралар бошлаш учун сентябр ойи якунигача муҳлат белгилаган.

Ғарб давлатлари Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганликда айблайди. Эрон эса ўз дастурининг тинчлик мақсадларига йўналтирилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG