Линклар

Евроҳудудда ишсизлар сони ортмоқда


Евроҳудуд давлатларида ишсизлик даражаси сўнгги 10 йил ичида энг юқори даражага кўтарилди.

Бугун эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, евроҳудуддаги 16 давлатда июл ойи давомида ишсизлар сони 15.09 миллион кишига етган. ЕИга аъзо 27 давлат ҳудуди бўйлаб эса бу рақам 21.79 миллион кишини ташкил этган.

Яқинда Европанинг етакчи давлатлари Германия ва Франция мамлакатда иқтисодий ўсиш кузатилгани тўғрисида хабар қилган эди.

Айрим кузатувчиларнинг билдиришича, иқтисодий ўсиш кузатилганига қарамай ишсизлик даражасининг тушиши учун бир оз вақт керак бўлади.
XS
SM
MD
LG