Линклар

Беслан фожеасига беш йил тўлди


2004 йил 1 сентябр куни чечен айирмачилари Бесландаги мактабда мингдан ортиқ ўқувчи, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларни гаровга олиб, уларни уч кун давомида гаровда ушлаб турган эди.

Россия махсус кучларининг 3 сентябр куни ўтказилган амалиёти чоғида 330дан ортиқ одам нобуд бўлган ва уларнинг аксарияти болалар эди.

Беслан фожеаси қурбонлари хотирасига бағишлаб бугун мактаб ҳовлисида ўтказилган маросим иштирокчилари қурбонлар хотирасига бунёд қилинган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйишди.
XS
SM
MD
LG