Линклар

logo-print

Бағдоддан ўлим жазоси тўхтатилиши сўралмоқда


Халқаро Амнистия ташкилоти Ироқда ўлим жазосига ҳукм қилинган камида бир минг маҳбус борлигини маълум қилди. Ташкилот Бағдод расмийларини олий жазо ижро этилишини тўхтатишга чақирди.

Халқаро Амнистия чиқарган ҳисоботда Ироқда ўлим жазоси кенг қўлланилаётгани, бу жараён шаффоф эмаслиги ва адолатли судлов халқаро андозаларга мос келмаслиги билдирилган.

Ироқ ҳукумати мамлакатда давом этаётган зўравонликларни камайтириш мақсадида ўлим жазоси қўлланилаётганини айтган. Айни пайтда, Халқаро Амнистия вакилларига кўра, зўравонликлар давом этаётгани бу амалиётнинг самарасиз эканини кўрсатади.
XS
SM
MD
LG