Линклар

Франкфуртда Эрон ядровий дастури муҳокама қилинади


Бугун дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари Германияда Эроннинг ядровий дастури масаласини муҳокама қилади.

Франкфурт шаҳридаги учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия расмийлари иштирок этади.

Бир кун олдин Эроннинг бош музокарачиси Теҳрон ўз ядровий дастури борасида халқаро хавотирларни камайтириш учун “янги таклифлар” беришга тайёрланаётганини айтган эди.

АҚШ президенти Барак Обама халқаро ҳамжамиятнинг янги музокаралар таклифига жавоб бериш учун Эронга шу ой охиригача мухлат берган. Акс ҳолда, Эронга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялар кучайтирилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG