Линклар

БМТ: Афғонистонда наркотик етиштириш камаймоқда


БМТ Афғонистонда кўкнори ўстириш жорий йилда 22 фоизга камайганини билдирди.

БМТнинг Наркотикларни назорат қилиш ташкилоти чоршанба куни чиқарган ҳисоботга кўра, гиёҳванд моддалар нархи пасайгани деҳқонларни бошқа экин ўстиришга мажбур қилган.

БМТ маълумотига кўра, кўкнори ўстириш, айниқса, зўравонликлар авж олган Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида камайган.

Ташкилот ҳисоботида ноқонуний наркотиклар савдоси билан шуғулланган деҳқонлар сони бу йил 800 мингтага камайгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG