Линклар

Хорижий авто учун солиқ ошди


Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобиллар учун белгиланган солиқ миқдори 1 сентябрдан бошлаб яна 20 фоизга ошди.

Интерфакс-Қозоғистон ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон президенти қарори билан тасдиқланган бу чорадан кўзланган мақсад глобал иқтисодий бўҳрон пайтида маҳаллий автомобил ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Чет элдан импорт қилинаётган, аммо тиббиёт соҳасида қўлланиладиган автомобиллар учун белгиланган солиқ миқдори ўзгармаган.
XS
SM
MD
LG