Линклар

logo-print

Афғонистонда кўкнори етиштириш камайди


БМТ жорий йилда Афғонистонда кўкнори етиштириш ва қайта ишлаш кўлами кескин тушганини маълум қилди.

БМТ Наркотикларни назорат қилиш ташкилоти эълон қилинган йиллик ҳисоботида айтилишича, Афғонистон бўйлаб кўкнор етиштириш кўлами 22 фоизга, қайта ишлаш кўлами 10 фоизга тушган.

Ҳисоботга кўра, наркотиклар нархи тушиб кетгани боис, деҳқонлар ўз эътиборини бошқа экинларни етиштиришга қаратмоқда.
Дунёдаги наркотик моддаларининг 90 фоизи айнан Афғонистонда етиштирилади ва унинг савдосидан тушган даромад асосан жангариларни молиялаштиришга сарфланади.

Айни пайтда АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук ҳамда АҚШ ва ЕИ расмийлари Парижда учрашиб, Афғонистон масаласини муҳокама қиладилар.


XS
SM
MD
LG