Линклар

Грецияда портлашлар рўй берди


Грециянинг Афина ва Салоники шаҳарларида портлаш содир этилди.

Хабарларга кўра, пойтахт Афинадаги фонд биржаси биноси олдида машинага ўрнатилган мослама портлатиб юборилган. Оқибатда бир аёл енгил тан жароҳати олган, фонд биржаси биносига зарар етказилган.

Салоники шаҳрида эса бомба мосламаси ҳукумат биноси ташқарисида портлатиб юборилган. Бу портлашда ҳеч кимга талофат етмаган.

Маълум бўлишича, бу воқеалардан бир неча соат аввал номаълум шахслар ахборот агентликларига қўнғироқ қилиб, портлашлар содир этилиши ҳақида огоҳлантирган.

Греция полицияси Афинадаги портлашнинг ашаддий сўлчи жангари гуруҳ иши эканини гумон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG