Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:34

Эркин микрофон


 SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Тингловчи ва муштарийлардан 2 сентябр куни Озодликка келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди.

Илк суҳбатдошимиз Тошкент шаҳри¸ Учтепа туманида яшовчи 60 ёшли Абдуманнон Холжўраев. У айни кунларда Ўзбекистонда нишонланаётган қўшалоқ байрамлар оддий халқ учун эмас, балки маълум доирадаги шахслар учун деган фикрда.

- Ҳозир мустақилликнинг 18 йиллиги ëки Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан ўтказилаëтган байрам кимга тўй¸ кимга аза. Ислом Каримовнинг оиласи учун мустақиллик¸ ҳақиқатан байрам. Масалан¸ кўпчилик уни президент деб тан олмайди. Чунки у ноконституцион сайланган. Халқ уни президент деб тан олмайди. Мен халқнинг ичидаман ва буни биламан.

Мен Ислом Каримовга “Путиндан ўрнак олинг” деб телеграмма берганман. Ҳар йили оилам билан президент девонининг атрофига бориб¸ “Ноқонуний президент Ислом Каримов кетсин” деб намойиш қиламан. Мен бундан қўрқмайман. Мени бир неча марта суд қилишди. Мен бундан қўрқмайман¸ чунки менинг қўрқадиган жойим қолмади. Ëшимни яшаб бўлдим. Агар элимга зиғирчалик фойдам тегса¸ шунинг ўзи мен учун катта давлат, дейди Абдуманнон Холжўраев.

Ҳозирда www.ozodlik.org сайтида “Иқтисоди ривожланган давлат паспортини олиш имкони туғилса¸ Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечасизми?” деган мазмундаги сўров қўйилган.

Айни сўровни ўқиган Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида яшовчи Абдулла ака “Ҳа” деб жавоб берганини айтади.

- Албатта¸ кетаман. Мана мен тўрт ойдан бери ойлик олганим йўқ. Долларга ҳисобласа¸ ойига 50-55 доллар атрофида пул оламан. Мана биз тўртта ака-ука бўлсак¸ учтамиз оиламиз билан чет элга кетиб яшашни хоҳлаймиз. Россияга бориб яшашни хоҳлаймиз. Чунки у ëқда озроқ бўлса ҳам шароит яхши. Имкониятлар кўп демоқчиман¸ дейди Абдулла ака.

www.ozodlik.org сайтида эълон қилинган айни мазмундаги сўровда чоршанба куннинг биринчи ярмига қадар қатнашганларнинг 51, 2 фоизи “Ҳа” деган жавобни, 40 фоизи “Йўқ” жавобини, 8, 8 фоизи эса "Ҳозирча билмайман" деган жавобни беришган.

Қашқадарёлик Абдулла ака мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларда ҳукуматни айбласа, қашқадарёлик яна бир суҳбатдошимиз Раҳмонқул Ҳайдаров мавжуд вазиятда халқнинг ўзини айблайди.

- Ўзбекистондаги халқ жуда юмшоқ. Халқ жуда кўниккан. Амалдорнинг¸ ҳокимиятга илашиб олган айрим кишиларнинг нияти фақатгина халқни талаш. Халқ бунга кўникиб қолган. Минг мустақил бўлса ҳам¸ булардан қутулмайди. Одамларнинг ўзлари ҳаракатчан эмас. Бундай жойга мустақиллик ҳам ëрдам бера олмайди¸ дейди Раҳмонқул Ҳайдаров.

Навбатдаги суҳбатдошимиз Андижонлик Назиржон ака бу йилги пахта мавсумида ҳам болаларни эксплуатация қилишларидан хавотирда.

Назиржон: Мана бизда кеча фермерлар тўғрисида семинар бўлди. Семинарга фермерларнинг ҳаммасини йиғди. Пахта йиғимига деб учрашувлар бўлаяпти. Пахтани тезроқ йиғиштириш керак. Булар ҳозир нима қилади денг¸ мактаб болаларининг ҳаммасини йиғади¸ кичкина қизларни ҳам олиб чиқадида ҳозир пахтага.

Озодлик: Аллақачон чиқишдими ëки энди чиқишадими?

Назиржон: Ҳали чиқмайди. Ҳали пахта очилгани йўқ. Пахта бу йил кечроқ. Совуқ тушаяптида бизда.

Озодлик: Сиз энди бу йил ҳам мактаб ўқувчиларни пахтага олиб чиқади¸ деб хавотир қилаяпсиз.

- Албаттада. Ҳозир мактаб болалари пахта теришга чиқадиган бўлса¸ 2-4 синф болаларини ҳам жалб қилаяпти улар. Қаршиман мен буларга. Нимага булар пахта теришади? Мумкин эмас. Болаларни қийнаш керакмаску. Уларни ўқитиш керак¸ дейди Назиржон.

Кейинги суҳбатдошимиз Тожикистоннинг Сўғд вилояти Ўратепа тумани Мижони қишлоғида яшовчи отахон. У айни пайтда Ўзбекистонда яшовчи тожикистонлик ўзбеклар тақдири билан боғлиқ бир муаммони ўртага ташлайди.

- 1993-1994 йилларда Тожикистонда давлат тўнтариши бўлганда минглаб одамлар Ўзбекистонга қочиб ўтган эди. Мана неча йиллардан бери улар на Ўзбекистон фуқароси¸ на Тожикистон фуқароси. Бечоралар нима қилишини билмай юрибди. Иш йўқ. Қайси вилоятга борган бўлса¸ шу вилоятдан чиқа олмайди. Бу қандай гап? Бу қанақа демократия? “Беш йилдан кейин паспорт берамиз” деб уларнинг қўлидаги совет паспортини олишган¸ аннулироват қилишган ва қўлларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси беришган. Бечоралар шу билан юрибди. Бу минглаб одамлар бир жойга чиқа олмаса¸ ҳуқуқи бўлмаса. Демократия шундай бўладими ахир? Бу қандай гап¸ дейди тожикистонлик ўзбек отахони.

******************

Азиз муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
XS
SM
MD
LG