Линклар

Воронин президентликдан кетди


Молдова президенти Владимир Воронин истеъфога чиқишини эълон қилди.

- Мамлакатимиз ва партиямиз ўта мураккаб вазиятни ўз бошидан кечираётган бир пайтда президент вазифасида қолиш ниятим йўқ, дейилади Владимир Ворониннинг Коммунистлар партияси расмий сайтида эълон қилинган баёнотида.

Июл ойида ўтказилган парламент сайловида Ғарбга хайрихоҳ партиялар ғалаба қозонгандан сўнг президент Владимир Ворониннинг истеъфога чиқиши кутилаётган эди.

Эндиликда парламентнинг янги спикери Михай Гимпу янги президент сайлангунга қадар давлат бошқарувини ўз зиммасига олади.
XS
SM
MD
LG