Линклар

logo-print

Эрон парламенти овоз беришни кечиктирди


Эрон парламенти президент Маҳмуд Аҳмадийнажод тақдим этган янги ҳукумат рўйхатини овозга қўйш масаласини пайшанба кунга қолдирди.

Парламент 21 та вазирлик лавозимига кўрсатилган номзодлар масаласини якшанба кунидан бери муҳокама қилиб келмоқда.

Депутатлар айрим номзодларнинг малакаси, жумладан, Разведка вазири лавозимига тақдим қилинган номзод Ҳайдар Муслиҳийнинг малакаси борасида ҳам ташвиш билдирган.

Агар бирор номзод рад қилинса, президент уч ой ичида парламентга янги номзодни тавсия қилади.
XS
SM
MD
LG